Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:R): Жануби-шарқий Палеартика турининг заиф, табиатан камёб, локал тарқалган Жанубий Туркистон кенжа тури.
Омонқўтон қ. атрофи, Жиннидарё, Сойғус (Зарафшон т.), Тўпалангдарё, Сангардак (Ҳисор т.) воҳалари. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон. Афғонистон, Ҳиндистон, Хитой, Корея ва Японияда – бошқа кенжа тури.
Тоғ (д.с.б. 1100–1600 м) водийларининг дарахт ва бутали чакалакзорлари.
Ҳамма жойда кам. Ўзбекистонда бир неча топилмалар орқали маълум.
Йилига бир марта тўла ва бир марта қисман насл беради. Биринчи учиши ва тухум қўйиши – апрель–майда (тунлари), иккинчиси – август–сентябрда. Қуртлари ёввойи токда (Vitis vinifera), баъзан маданий токзорларда (Ampelopsis vitifolia) июньиюль ва сентябрь–ноябрда ривожланади. Тупроқнинг юқори қатламида ўта нам жойларда ғумбакка айланади. Ғумбакларнинг биринчи насли қисман ва иккинчи насли тўлиқ қишлайди.
Дарахт ва буталарнинг кесиб ташланиши, озуқа ўсимлигининг йўқ қилиниши.
Кўпайтирилмаган.
Китоб қўриқхонасида муҳофаза остига олинган.