Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ТЎРАНҚИ АРВОҲКАПАЛАГИ (Laothoe philerema)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган Жанубий Турон эндемик тури.

Тарқалиши

Сурхондарё (Термиз ш.), Зарафшон (Самарқанд ш.), Амударёнинг (Қизилравот қ.) қуйи қисмлари. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон.

Яшаш жойлари

Пасттекислик дарёлари бўйидаги тўранғили тўқай ва дарахтзорлар.

Сони

Ҳамма жойда кам, кейинги ўн йиллар давомида кескин камайиб кетган. Ўзбекистонда кам топилмалар орқали маълум.

Яшаш тарзи

Йилда 2 марта насл беради. Илк учиши ва тухум қўйиши – апрель–майда (тунда), 2-мартаси – июль–августда. Қурти тўранғида (Populus pruinosa) июнь ва августсентябрда ривожланади; тупроқнинг юқори қатламларида ғумбакка айланади; кузги ғумбаклари қишлайди.

Чекловчи омиллар

Хўжалик фаолияти оқибатида тўқайларнинг кесиб ташланиши.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Зарафшон ва Қизилқум қўриқхоналарида муҳофаза остига олинган; яшаш жойлари, сонини мукаммал ўрганиш лозим.