Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2 (VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган Жанубий Турон эндемик тури.
Сурхондарёнинг Кўкайди, Оққўрғон қ. ва Зарафшоннинг Самарқанд ш. яқинидаги қайирлари, Қизилқумнинг Амударёга туташ қисмлари, Марказий Фарғона. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Туркманистон.
Текислик дарёлари қирғоқларидаги тўранғи тўқайлар ва уларнинг атрофлари, суғориш каналлари бўйлаб суғориладиган ерларга қайтадан кириши мумкин.
Илгари кўп учрар эди, кейинги ўн йиллар давомида кескин камайиб кетган.
Кам ўрганилган. Бир йилда бир марта насл беради. Илк учиши ва тухум қўйиши – апрель-майда. Қурти қизилмияда (Glycyrrhyza glabra) яшайди.
Хўжалик фаолияти оқибатида тўқайларнинг ҳамда озуқа ўсимлигининг йўқ қилиниши.
Кўпайтирилмаган.
Зарафшон Миллий табиат боғи ва Қизилқум қўриқхонасида муҳофаза остига олинган; яшаш жойлари, сони ва яшаш тарзини мукаммал ўрганиш лозим.