Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2 (VU:D): Ғарбий Палеарктика турининг заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган жанубий кенжа тури. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [NT].
Ғарбий Тян-Шань, Жиззах ва Самарқанд вил. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Қирғизистон, Кавказ, Туркия, Ўрта ва Жанубий Европа. Номинатив кенжа тури (Англия) тахминан 1850 йилларда йўқ бўлиб кетган.
Текислик ва ўрта баландликдаги тоғларнинг (д.с.б. 500–1000 м) намланган ўтларга бой қисмлари, баъзан воҳалар.
Доимо кам бўлган, сўнгги ўн йилликлар давомида сони кескин камайиб, айрим намуналаригина учрайди.
Жойнинг мутлақ баландлигига қараб бир йилда 1–2 марта насл беради. Учиши ва тухум қўйиши – майиюнда, баъзан эса август-сентябрда. Қурти июнда отқулоқ (Rumex) ва сувзамчиларда (Polygonum) яшайди. Ғумбаги қишлайди.
Яшаш маконларида қўриқларни ҳайдаш, дарахт ва буталарни кесиш, пичан тайёрлаш ва чорвани ҳаддан ташқари кўпайтириш натижасида қисқариши.
Кўпайтирилмаган.
Чотқол, Нурота қўриқхоналари ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза остига олинган.