Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
1 (СR): Жанубий Туркистоннинг бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган локал эндемик тур.
Турнинг ягона популяцияси – Шоҳимардон қ. атрофида (Олой т.).
Булоқлар ва тоза (7-10°) совуқ сувли тоғ дарёлари (д.с.б. 900-1500 м). 25-30 см чуқурликда майда шағаллар орасида, тошлар ва сув ичидаги ўсимликлар баргларида яшайди.
Камдан-кам нусхаларда маълум.
Кам ўрганилган. Бир йилча яшайди. Қобиқларда бир донадан тухум қўяди. Бактерия пўпанаклари ва микросувўтлари билан озиқланади.
Хўжалик ва рекреацион фаолият ҳисобига булоқларнинг ифлосланиши, сувининг камайиши.
Сунъий шароитда кўпаймайди.
Яшаш тарзини мукаммал ўрганиш, яшаш жойларини муҳофаза қилиш, сув ҳавзалари гидрорежими барқарорлигини таъминлаш, уларни ифлосланишдан сақлаш.