Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
1 (EN): Жанубий Туркистоннинг йўқ бўлиб кетаётган локал тарқалган эндемик тури.
Боботоғ тогдаги Катта-Бисмил массиви. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Туркманистон, Эрон.
Ўсимликлари жуда кам даштлашгангилли тик жарликлар (д.с.б. 400-700 м).
Ҳамма жойда кам, Боботоғ популяциясида мавсумда 10-20 донаси учрайди, йил сайин камайиб бормоқда.
Бир йилда бир марта насл беради. Учиши ва тухум қўйиши март-апрель ойларида, қурти мартнинг охиридан цима-токарпусда (Cymatocarpus popovi) яшайди. Ғумбакка айланиши – апрель-майда. Ғумбаги озуқа ўсимлигининг пастки қисмида, тупроқ ёки ўсимлик қолдиқлари орасида қишлайди.
Хўжалик (қурилиш) фаолияти ва яйловдан чорвачиликда ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш ҳисобига озуқа ўсим лигининг нобуд қилиниши.
Кўпайтирилмаган.
Яшаш жойларини муҳофаза қилиш лозим.