Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
1(EN): Жануби-ғарбий Палеарктика турининг йўқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган Эрон жанубий Туркистон кенжа тури.
Боботоғ тоғидаги Катта-Бисмил массиви. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Жанубий Туркманистон ва Эрон. Ироқ, Саудия Арабистони, Уммон, Миср, Яман, Сомали, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистонда – бошқа кенжа турлари.
Ўсимликлари жуда кам тоғ (д.с.б. 400-1200 м) ёнбағирларининг ялангланган гипс ва тошлитик қисмлари.
Барча жойда кам, Боботоғ популяциясида мавсум давомида 10-20 донаси учрайди, йил сайин камайиб бормоқда.
Кўпайишининг аниқ чегараси йўқ, 5 тагача насл беради. Учиши ва тухум қўйиши март, апрель, майнинг охири ва июлнинг бошида, август ва сентябрда. Қуртлари қалампиргулда (Reseda bucharica) яшайди. Асосан тухумлари, ғумбаклари, шунингдек, эрта баҳорда қўшимча озиқланувчи қуртлари қишлайди.
Хўжалик (қурилиш) фаолияти ва яйловдан чорвачиликда ҳаддан ташқари фойдаланиш ҳисобига озуқа ўсимлигининг нобуд қилиниши.
Кўпайтирилмаган.
Яшаш жойларини муҳофаза қилиш лозим.