Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2 (VU:D): Заиф, табиатан кам тарқалган Ғарбий Тянь-Шань эндемик тури.
Ғарбий Тянь-Шань; Ўзбекистонда Угом, Қоржонтов, Писком, Кўксув, Чотқол, Қурама тоғ тизмаларида. Ўзбе кистондан ташқарида: Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон.
2500-3000 м абсолют баландликда (тоғ ёнбағрларида, адирлар, арчазорлар), одатда ўситмликлар билан қопланган қояларда. Мозаик (камёб) тарқалган.
Ҳар ерда кам миқдорда, ҳудудлардаги тарқалиш зичлиги 1метрда 0,006, максимум – 0,01 имаго. Максимал кўпайиши июнь-июль ойларига тўғри келади.
Бир йилда битта насл беради, май-июнь ойларида тухум қўяди. Ғумбакли пиллалари тупроқда бўлади (май-июнь), имаголари июнь-августда чиқади. Тухумларини қуртлар озиқланиши учун ўсимликларга яқин унча катта бўлмаган тошларнинг тагқисмларига қўяди. Одатда, тухум қобиқларини ёриб чиққан 1 ёшдаги қуртлари қишлайди. Урғочилари 50 тагача тухум қўяди.
Чорва молларининг ўтлаши натижасида сони камайиши (озуқа ўсимликлари ва қуртларнинг топталиши), имаголарининг назоратсиз терилиши.
Тажрибаларда тасдиқланган.
Чотқол қўриқхонаси ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофазага олинган.