Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
3 (NT) заиф, табиатан камёб, локал тарқалган Эрон-Турон тури.
Қорақалпоғистон, Хоразм, Қашқадарё, Навоий, Жиззах вилоятлари. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Туркманистон, Жанубий Қозоғистон, Қирғизистон.
Сув омборлари, кўл ва каналлар (тўқай текислик жойлари ва оазислари).
Тарқалиши турлича. Ҳудудларда тарқалиш зичлиги 1 кв.метрда 0,03, максимум 0,1 донагача. Етук шаклларининг максимал сони апрель май ойларида кузатилади.
Бир йилда битта насл беради, май–июнь ойларида тухум қўяди. Имаголари майда, қурти июнь–июлнинг бошларида чиқади. Ғумбакли пиллалари тупроқда бўлади. Одатда, йилда 1 марта, камдан-кам ҳолларда 4 қишгача қишлайди. Урғочилари 50 тагача тухум қўяди.
Хўжалик фаолиятлари натижасида: тўқай ўрмонларининг йўқ қилиниши, ерларнинг ҳайдалиши ва ҳ.к.
Тажрибаларда тасдиқланган.
Қуйи Амударё биосфера резерватида муҳофазага олинган.