Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2 (VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган Эрон-Турон тури.
Бухоро, Когон, Самарқанд, Тўрткўл, Тошкент, Фарғона ш. атрофи. Ўзбе кистондан ташқарида: Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон, Арманистон, Эрон, Туркия, Хитой (Шинжон).
Текисликдаги дарёлар, каналлар бўйидаги, аҳоли яшайдиган жойлар яқинидаги теракзорлар.
Илгари кўп учрар эди, кейинги ўн йилликлар давомида кескин қисқариб, баъзи жойларда бутунлай йўқ бўлиб кетган.
Кам ўрганилган. Личинкалари чириётган эски теракда (Populus) ривожланади. Учиши ва тухум қўйиши май-июнь ойларида.
Эски теракларни кесиб ташлаш.
Кўпайтирилмаган.
Яшаш жойлари, сони ва ҳаёт тарзини мукаммал ўрганиш, яшаш жойлари муҳофазасини ташкил қилиш, теракзорларни сақлаш лозим.