Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2 (VU:R): Жанубий Туркистоннинг заиф, табиатан камёб, локал эндемик реликт тури.
Ургут ва Омонқўтон қ. атрофи (Зарафшон т.).
Тоғ (д.с.б. 900-1500 м) булоқлари, булоқлардан тўйинадиган суви совуқ (7-10°) ва тоза бўлган кичик дарёлар. 25-30 см чуқурликда майда шағаллар орасида, тошлар ва сув ўтлари баргларида яшайди.
Локал популяцияларда ҳар квадрат метрда 120 донагача етади.
Кам ўрганилган. Бир йилча яшайди. Қобиқларда бир донадан тухум қўяди. Бактерия пўпанаклари ва микро сув ўтлари билан озиқланади.
Булоқларнинг қишлоқ хўжалиги ва қурилиш чиқиндилари билан ифлосланиши ҳамда сувининг камайиб кетиши.
Сунъий шароитда кўпаймайди.
Яшаш тарзини тўла ўрганиш, яшаш жойларини муҳофаза қилиш, сув ҳавзалари гидрорежимини барқорлаштириш ва уларни ифлосланишдан сақлаш чораларини кўриш лозим.