Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2 (VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган турон (Амударё бўйи) эндемик тури.
Нукус ш. атрофи, Довғора,Хатеп қ., Қуйи Амударё биосфера резервати. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон.
Текислик дарёлари қирғоқларидаги тўранғили тўқайзорлар ва сийрак ўрмонлар.
Доимо кам бўлган. Кейинги ўн йилликлар давомида кескин қисқариб, баъзи жойларда бутунлай йўқ бўлиб кетган.
Кам ўрганилган. Личинкалари чириётган эски туранғида (Populus pruinosa) ривожланади. Учиши ва тухум қўйиши июнь-июлда.
Хўжалик фаолияти натижасида тўқайзорларнинг йўқ қилиниши, хусусан, эски туранғи дарахтларининг кесиб ташланиши.
Кўпайтирилмаган.
Яшаш жойлари, сони ва ҳаёт тарзини мукаммал ўрганиш, яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш, тўқайзорларни сақлаб қолиш лозим.