Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
1 (EN): Заиф, табиатан камёб, локал Эрон-Турон тури.
Сандиқли чўлининг шимоли-ғарбий қисми (Аму-Бухоро канали атрофи). Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистон, Эрон.
Чўлларнинг мустаҳкамлашган ва ярим мустаҳкамлашган қумли массивлари. Тепаликлар ўртасидаги сойлик ерларда яшайди.
Ўзбекистонда айрим топилмалар орқали маълум.
Кам ўрганилган. Йилда бир марта насл беради. Вояга етганлари апрель-май ойларида фаол бўлади. Йиртқич, бўғимоёқлилар ва майда калта-кесаклар билан озиқланади.
Чўл қўриқларининг хўжалик мақсадларида ўзлаштирилиши, хусусан шудгорлаш ва чорвачиликда яйловдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш, коллекция мақсадлари учун йиғиш.
Кўпайтирилмаган.
Яшаш жойлари, сони ва ҳаёт тарзини мукаммал ўрганиш, яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш лозим.