Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2 (VU:R): Заиф, табиатан камёб, локал тарқалган Жанубий Туркистон эндемик тури.
Зарафшон т., Танҳоздарёнинг (Ҳисор т.) юқори оқими. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон.
Тоғ водийларининг (д.с.б. 1500–2500 м) кенг япроқли, кўпинча заранг дарахтли ўрмонлари. Дарё ва сойлар бўйларида яшайди.
Кам топилмалар орқали маълум.
Кам ўрганилган. Йилда бир марта насл беради. Вояга етганлари апрель-майда ҳаракатчан бўлади. Йиртқич, асосан, моллюскалар билан озиқланади.
Дарахт ва буталарни кесиш орқали яшаш жойларини тугатиш, пичан тайёрлаш, чорвачиликда яйловдан меъёрдан ортиқча фойдаланиш, заҳарли кимёвий моддаларни кенг қўллаш.
Кўпайтирилмаган
Яшаш жойлари, сони ва ҳаёт тарзини мукаммал ўрганиш, яшаш жойларида махсус муҳофаза тартибини ўрнатиш лозим.