Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2 (VU:R): Заиф, табиатан камёб, локал тарқалган Жанубий Туркистон эндемик тури.
Нурота т., Самарқанд ш. атрофи (Искандар қ.).
Тоғ этаклари текисликлари ва турли ўт ўсимликлар билан қопланган тоғ (д.с.б. 600-1000 м) ёнбағирлари.
Кам топилмалар орқали маълум. Сўнгги йилларда бу тур жуда кам топилган эди. 2001 йили Нурота қўриқхонасида махсус изланишлар олиб борилганда бу тур саноқли даражада аниқланган.
Кам ўрганилган. Йилда бир марта насл беради. Вояга етганлари апрелда ҳаракатчан бўлади. Йиртқич, майда ҳашаротлар ва уларнинг личинкалари билан озиқланади.
Пичан тайёрлаш, яйловдан чорвачиликда ҳаддан ташқари фойдаланиш, ерларнинг нураши, заҳарли кимёвий моддаларни кенг қўллаш.
Кўпайтирилмаган.
Нурота қўриқхонасида муҳофаза остига олинган. Яшаш жойлари, сони, ҳаёт тарзини мукаммал ўрганиш лозим.