Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2 (VU:R): Заиф, табиатан камёб, локал тарқалган Эрон-Турон эндемик тури.
Хоразм, Фарғона, Жиззах вил., Қорақалпоғистон. Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистон, Қозоғистон, Сурия, Эрон, Миср.
Чўлларнинг барқарорлашган қумли массивлари.
Ҳамма жойда кам. Ўзбекистонда кам топилмалар орқали маълум.
Кам ўрганилган. Қумда ўсувчи ўсимликларнинг, кўпроқ селеу (Aristida pennata) илдизлари атрофида яшайди. Вояга етганлари май-июнда оқшом ва тунлари ҳаракатчан бўлади, баъзан чироқ ёруғига учиб келади.
Чўл қўриқларининг хўжалик мақсадида ўзлаштирилиши, хусусан шудгорлаш ва чорвачиликда яйловдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш.
Кўпайтирилмаган.
Яшаш жойлари, сони ва ҳаёт тарзини мукаммал ўрганиш, яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш лозим.