Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2 (VU:R): Заиф, табиатан камёб, локал тарқалган Жанубий Турон эндемик тури.
Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вил. ва Фарғона водийсининг чўлларида яшайди. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Туркманистон.
Чўлларнинг мустаҳкамлашган қумтупроқли массивлари. Кемирувчилар ва тошбақаларнинг уяларида яшайди.
Ҳамма жойда кам. Ўзбекистонда кам топилмалар орқали маълум.
Ривожланиш даври икки йил. Вояга етган ҳашаротлар апрель-май ойларида оқшом пайти ҳаракатчан бўлади ва майда бўғимоёқлилар билан озиқланади. Личинкалари ва вояга етмаганлари майда чанг ёки қум ичига буркалиб олади.
Яримчўл ва тоғ этакларидаги бўз ерларнинг хўжалик мақсадларида ўзлаштирилиши, хусусан, ҳайдаш ва яйловдан чорвачиликда ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш.
Кўпайтирилмаган.
Яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш лозим.