Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
1 (EN): Йўқ бўлиб кетаётган, мозаик тарқалган Жануби-ғарбий полиарктика тури. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [VU].
Жиндидарё воҳаси (Зарафшон т.). Ўзбекистондан ташқарида: Жанубий Европа, Кавказ, Россия (Олтой), Қозоғистон, Қирғизистон.
Ўзбекистонда: турли-туман ўт ва бутазорли кам намли тоғ (д.с.б. 800-1500 м) чўллари.
Ҳамма жойда кам. Ўзбекистонда кам топилмалар орқали маълум.
Йилда бир марта насл беради. Кўпайиши бир жинсли; эркаги ниҳоятда кам учрайди. Ўсиш даврида 8 марта пўст ташлайди. Ёзда тупроққа тухум қўяди.Йиртқич тўғриқанотлилар (Orthoptera) ва бешиктерватарлар (Mantoptera) билан озиқланади, тухумлари қишлайди.
Тоғ этакларидаги ҳудудларнинг ўзлаштирилиши, хусусан, пичан тайёрлаш ва чорвачиликда яйловдан ҳаддан ташқари кенг фойдаланиш.
Кўпайтирилмаган.
Китоб қўриқхонасида муҳофаза остига олинган; буталар кесишни тақиқлаш, меъёридан ортиқ пичан тайёрлаш ва чорвачиликда яйловдан кўп фойдаланишни чеклаш.