Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2 (VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган Турон эндемик тури.
Сирдарё ҳавзаси. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон.
Пасттекисликдаги кичик дарё ва каналлар (ўтмишда ўзан кўлларида ҳам бўлган.). Сув остидаги камарлар ва турли пана жойларда, кўпинча сув ҳавзасининг тик қирғоқлари остида яшайди.
Илгари кўп учрар эди, кейинги ўн йиллар ичида кескин камайиб кетган.
Бир неча йил яшайди. Кузда урчийди. Урғочиси уруғлантирилган увулдириғини июнгача кўтариб юради. Серпуштлиги – 200-300 увулдириқ.
Сув ҳавзаларининг саноат ва қишлоқ хўжалиги таъсирида ифлосланиши, Сирдарё оқимининг сунъий тартибланиши натижасида қайир кўлларининг йўқ бўлиб кетиши.
Сунъий шароитда кўпайтирилмаган.
Яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш, сув ҳавзаларини ифлосланишдан сақлаш, бошқа сув ҳавзаларига кўчириш.