Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
1(CR): Бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [NT].
XIX асрнинг охирларигача Устюртда кўп учраган, XX асрнинг 30- йилларига келиб бутунлай йўқ бўлиб кетган. 1982–1983 йилларда Туркманистоннинг Қоплонқир қўриқхонаси ҳудудидан 100 та қулон Ўзбекистон ҳудудига кириб келган. “Жайрон” экомарказида ярим тутқунликдаги қулонлар интродуциялаштирилган. Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистон, Қозоғистон (реинтродукциялаштирилган). Исроил, Мўғулистон, Хитой, Ҳиндистон, Эронда – бошқа кенжа турлари.
Текисликдаги чўллар ва ярим чўллар, тоғ этаклари. Турар жойларга асосий талаб – сувлоқлар мавжудлиги ва қор ёғиши кам кузатилган қишлар. Мустаҳкамлашмаган қумли жойлардан четда юради. Ўтмишда ёз фаслида мавсумий кўчиш даврида бошоқли ва ҳар хил ўтли чўлларда яшаган.
Устюртнинг Қорақалпоғистондаги қисми ва Сариқамишсой ботиғида 50–100 та, “Жайрон” экомарказида 111 та қулон яшаши қайд этилган.
Айғирлари етакчилигида 4–5 урғочи ва 3–4 ёш қулондан иборат пода ҳосил қилади. 3 ёшдан ошган эркак қулонлар тўдадан чиқариб юборилади. Кузда уюр 100 ва ундан ортиқ бошни ташкил этиши мумкин. Жуфтлашиш даври, одатда, май–июнда. Кейинги йил май–июнь ойларида болалаб (1 та), кейинги куйикиш давригача болалари онасидан ажрамайди. Бошоқли ўсимликлар, ежовниклар, шувоқ, шўра асосий озуқаси саналади.
Инсоният томонидан қирилиши, чўл ҳудудларининг ўзлаштирилиши, қулонларнинг инсонлар ва хонаки ҳайвонлар томонидан сув ҳавзаларидан сиқиб чиқарилиши, қаҳратон қиш, қалин музлар.
Дунёдаги парваришхоналар ва ҳайвонот боғларида ҳамда “Жайрон” экомарказида реинтродукциялаштириш дастури доирасида кўпайтирилади.
Овлаш тақиқланган. “Жайрон” экомарказида муҳофаза остига олинган. СИТЕС нинг II Иловасига киритилган. Келгусида кўпайтириш ва реинтродукциялаштириш дастурини ривожлантириш зарур.