Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [NT].
Ўтмишда – марказий ва ғарбий Қизилқумнинг қолдиқ тоғларида, Нурота, Қоратоғ, Молгузар, Туркистон, Зарафшон тизмаларида. Ҳозирда – Нурота, Оқтоғ тизмаларида, Томдитоғ қолдиқ тоғларида, Туркистон тизмасида, эҳтимол, Молгузар тизмасида сақланиб қолган. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Қирғизистон. Ўтмишда Қозоғистон ғарби. Ўрта Осиёнинг қолган ҳудудларида, Fарбий Сибирь жанубида, Хитой, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистонда – бошқа кенжа турлари.
Тоғларнинг ўрта ва юқори қисмлари (д.с.б. 500–2000 м). Йил фасллари, куннинг вақти, об-ҳаво ва озуқа шароитига, антропоген таъсир даражасига кўра тоғ ёнбағирларининг турли баландликларида нотекис учрайди. Қишда тоғ этаклари ва водийларга тушади.
Умумий сони 1800–2000 тани ташкил этади. Асосий қисми Нурота қўриқхонаси ҳудудидаги Нурота тизмасининг марказий қисмида бўлиб, сўнгги 10 йил ичида сони анча барқарорлашган (1600 тага яқин). Нурота тизмасининг ғарбий қисмида – 150 га яқин, Нурота ва Қўйтош тизмасининг шарқий қисмида – 100 та. Оқтоғда 1960 йилларда 120–150 таси қайд этилган, ҳозирда ўнлаб туёқлилар сақланиб қолган. Томдитоғда ўтмишда 100–120 та қайд этилган. Ҳозирда 50 тадан ошмайди. Туркистон тизмасидаги сони маълум эмас.
Пода бўлиб яшайди, мавсумий кўчади. Жуфтлашиш даври – октябрь– ноябрь; апрель–май ойларида болалайди (1–2); болалари бир–икки ёшгача онасидан ажралмайди, 2–4 ёшда жинсий вояга етади. Асосан ўтсимон ўсимликлар билан озиқланади.
Яшаш жойларининг ўзлаштирилиши, браконьерлик, ареалининг узилганлиги.
1991 йилдан буён Нурота қўриқхонасининг парваришхонасида кўпайтирилмоқда.
Овлаш тақиқланган. СИТЕСнинг II Иловасига киритилган. Мавжуд яшаш жойлари муҳофазасини ташкил қилиш ва парваришхоналарда кўпайтириш лозим.