Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
1(CR): Бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [VU A2cde].
Ғарбий Помир–Олой (Кўҳитанг, Бойсунтоғ, Ҳисор, Боботоғ тизмалари). Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Туркманистон. Жанубий Европа, Fарбий Осиё, Кавказорти, Покистон, Ҳиндистонда – бошқа кенжа турлари.
Тоғ даштлари ва сийрак арчазорли қисмлари (д.с.б. 800–2500 м).
Ўтмишда айрим яшаш жойларида кўп бўлган, 2000-йилларга келиб уларнинг сони кескин камайиб кетган. Умумий сони 110–130 тани ташкил этади.
Пода бўлиб яшайди, Туркманистон ва Тожикистон ҳудудларига мавсумий кўчади. Жуфтлашиш даври – ноябрь–декабрь. Апрель–майда болалайди (1–2). Болалари бир ёшгача онасидан ажрамайди, 2–4 ёшда жинсий вояги етади. Асосан ўтсимон ўсимликлар билан озиқланади.
Яшаш жойларининг, айниқса, тоғ яйловларининг ўзлаштирилиши, инсон ва йиртқичлар (бўри, ит) томонидан таъқиб қилиниши, браконьерлик, ареалининг мозаиклиги.
Термиз ва Тошкент ҳайвонот боғларида, шунингдек, “Жайрон” экомарказида вольерларда кўпайтирилмоқда.
Овлаш тақиқланган. Сурхон қўриқхонасида муҳофаза остига олинган. СИТЕСнинг II Иловасига киритилган. Барча яшаш жойлари муҳофазасини ҳамда трансчегаравий ҳамкорликни ташкил қилиш лозим.