Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
1(CR): Бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [NT].
Кўҳитанг, Бойсунтоғ, Боботоғ тизмалари. Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистон, Тожикистон, Афғонистон шимоли. Покистон, Ҳиндистон, Афғонистон шарқида – бошқа кенжа турлари.
Тоғларнинг тош– қояли ва сийрак арчазорли ёнбағирлари (д.с.б. 1500–2500 м). Ёзда баланд тоғ (альп) ўтлоқларигача (д.с.б. 3000 м) кўтарилади.
1950–1970-йилларда кескин камайиб кетган, кейинчалик Сурхон қўриқхонасида олиб борилган муҳофаза чоралари туфайли аста–секин барқарорлашди, бироқ бошқа ҳудудларда қисқаришда давом этмоқда. Ҳозирда тахминан 400–450 таси мавжуд (Кўҳитанг т.– 400 тача; Боботоғ т. – 20 тача, Бойсунтоғ тоғида қайд этилмаган).
Пода бўлиб яшайди, мавсумий кўчади. Жуфтлашиш даври – ноябрь– декабрда. Апрель–май ойларида болалайди (1–2). Болалари бир йилгача онасидан ажрамайди, 2–4 ёшида жинсий вояга етади. Асосан ўтсимон ўсимликлар билан озиқланади.
Ўтмишда (1950– 1970 й.) – махсус овланиши, ҳозирда – браконьерлик, чорвачиликда яйловлардан кенг кўламда фойдаланиш, хонаки ҳайвонлар билан рақобат.
Дунёнинг ҳайвонот боғлари ва парваришхоналарида кўпайтирилади.
Овлаш тақиқланган. Сурхон қўриқхонасида, Бойсун ва Ҳазрат– бобо ўрмон хўжаликларида муҳофаза остига олинган. СИТЕСнинг I Иловасига киритилган. Ҳудудий муҳофазасини кучайтириш ва тутқунликда кўпайтиришни ташкил этиш лозим.