Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2 (VU:D): Заиф, қиcқариб бораётган, мозаик тарқалган Орол-Каспий эндемик тури.
Орол денгизи. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Каспий денгизи.
Қирғоқдаги шўрлашган сувлар. Сув тубида яшайди. Қумлоқ жойларни ва харовик сув ўтлари орасини афзал кўради.
Илгари кўп учрар эди, кейинги ўн йиллар ичида кескин камайиб кетди.
Кам ўрганилган. Ҳарорат шароитига қараб йилига 2–5 марта насл беради. Овланадиган балиқларнинг муҳим аҳамиятли озуқа манбаларидан саналади.
Орол денгизи сатҳининг пасайиши ва сувининг шўрланиши.
Сунъий шароитда кўпайтирилмаган.
Яшаш тарзи ва ареалини мукаммал ўрганиш, шўрхок сувли кўлларга кўчириш, сув ҳавзаларининг гидрорежимини бир маромда сақлаш, яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш.