Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
1(CR): Йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [EN].
Fарбий Тянь–Шань (Угом, Писком ва Чотқол тизмалари), Ғарбий Помир–Олой (Туркистон, Зарафшон ва Ҳисор тизмалари). Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Fарбий Сибирь жануби, Мўғулистон, Хитой, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Непал, Бутан.
Тоғларнинг ўрта ва юқори (д.с.б. 2100–4500 м) қисми. Ҳавза айирғичлари ҳамда қояли тош–сочма қияликларни афзал кўради.
Доимо кам бўлган. Сўнгги ўн йилликлар давомида сони узлуксиз камаймоқда. Ҳозирда Ўзбекистонда илвирснинг умумий кўрсаткичи турли ҳисоб–китобларга кўра, 30–50 тадан 80–120 тагачани ташкил этади. Ғарбий Тянь–Шанда 10–15 тадан 30–40 тагача, Помир–Олойда – 20–30 тадан 50–80 тагача тоғ қоплони қайд этилган.
Оқшомда фаол, кундузи ғорларга, қоялар орасига беркиниб ётади. 2 йилда бир марта болалайди. Жуфтлашиш даври – февраль–мартда. Июнда болалайди (1–5), болалари 1–1,5 ёшгача онасидан ажрамайди, 2–3 йилда жинсий вояга етади. Асосан Сибирь тоғ эчкиси билан озиқланади. Тоғ бўйлаб ёввойи туёқлилар ортидан юқорига ва пастга мавсумий кўчиб юради. Ҳаёт давомийлиги 21 йилгача.
Баланд тоғ яйловларининг ўзлаштирилиши, озуқа манбаларининг камайиши, браконьерлик, безовта қилиниши, маҳаллий жониворлар билан келиша олмаслик, иқлим ўзгариши.
Дунёнинг ҳайвонот боғларида кўпайтирилади.
Овлаш қатъиян тақиқланган. Ҳисор, Зомин, Чотқол қўриқхоналари ва Угом–Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза остига олинган. СИТЕСнинг I Иловасига киритилган.