Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган кенжа тур.
Ғарбий Тянь-Шань (Угом, Писком, Чотқол, ўтмишда – Қурама, Фарғона тизмалари) ва Помир-Олой (Туркистон, Ҳисор, Кўҳитанг, ўтмишда – Боботоғ тизмаси). Ўзбекистондан ташқарида: Ўрта Осиё мамлакатлари, Қозоғистон, Мўғулистон, Хитой ғарби, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистоннинг шимоли.
Тоғларнинг ўрта ва юқори қисмлари (альп ўтлоқлари зонасининг баргли ўрмон ва арчазорлар қоплаган қуйи чегарасигача), кўпинча сочма-тошлоқ ва қояларга яқин жойлар.
Турғун. Ҳисор тоғ тизмасида 150 га яқин силовсин яшайди, Кўҳитанг тизмасида – 20–25 та, Ғарбий Тянь-Шанда – 100 га яқин. Замонавий ҳисоб-китобларга кўра, ўтмишда оддий тур саналган бўлса-да, айни дамда Туркистон тизмасида мавжуд эмас. Жами тахминан 300 тага яқин.
Асосан тунда, баъзан кундузи ҳам фаол, бошқа пайтлари чакалакзор буталар орасига беркиниб ётади. Жуфтлашиши – январь-мартда. Май-июнда урғочиси қалин чакалакзордаги маконларда болалайди (3-6). Болалари 2-3 йилда жинсий вояга етади. Кўпайиш давридан сўнг озуқа етишмаса кўчади. Асосан қуёнлар билан озиқланади. 17 йилгача яшайди.
Ўрмонларнинг кесилиши, озуқа манбаларининг камайиб кетиши, браконьерлик.
Дунёнинг кўплаб ҳайвонот боғларида кўпайтирилади.
Овлаш тақиқланган. Ҳисор, Чотқол, Зомин, Сурхон қўриқхоналарида, Угом-Чотқол миллий табиат боғи ва Зомин халқ боғида муҳофаза остига олинган. СИТЕСнинг II Иловасига киритилган.