Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
1(CR): Бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, мозаик тарқалган кенжа тур.
Устюрт ясси текислиги, Амударёнинг қуйи оқими, авваллари – ғарбий Қизилқум. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Туркманистон, Эрон шимоли ва Афғонистон. Африка, Яқин Шарқ, Эрон жануби, жануби-ғарбий Осиё, Афғонистон, Саудия Арабистони, Покистон, Уммон, Ҳиндистонда – бошқа кенжа турлари.
Чўлларнинг барханли ва мустаҳкамлашган қумли қисмлари, гипслашган текисликлар, чинклар, баъзан чўллашган тоғ этаклари ва тўқайзорлар.
Якка ҳолда, баъзан жуфтлари учрайди. 1954-1980 йиллар давомида 22 таси қайд этилган. 2006–2016 йилларда – 28 та; жами, тахминан, ўнлаб сақланиб қолган.
Ёзда тунлари фаол, йилнинг бошқа фаслларида кундузи ҳам овга чиқади. Январь-февралда жуфтлашади, апрель-майда болалайди (2-4), болалари уясидан июлда чиқади, 2 ёшда жинсий вояга етади. Қуёнлар, кемирувчилар, баъзан туёқлилар, қушлар, типратикан, тулки, судралиб юрувчилар, илон ва бўғимоёқлилар, баъзан ўлимтиклар билан озиқланади. 19 ёшгача яшайди.
Қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши, қаҳратон қиш фасллари, озуқа манбаининг камайиши, инсон ва чўпон итлари томонидан таъқиб қилиниши; автомобиль йўлларида ҳалокатга учраши; бўри ва тулкилар билан рақобатлашиш.
Дунёнинг бир қатор ҳайвонот боғларида кўпайтирилади. Тошкент ҳайвонот боғида 2 жуфт қорақулоқдан 4 та насл олинди.
Овлаш тақиқланган. Қизилқум қўриқхонаси ва “Сайгачий” мажмуа буюртма қўриқхонасида муҳофаза остига олинган. Яшаш жойларини муҳофаза қилиш ва бу борада маҳаллий аҳолининг билим даражасини ошириш лозим. СИТЕСнинг I Иловасига киритилган.