Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
4(DD): Ўта камёб, кам ўрганилган кенжа тур. ТМХИнинг Қизил рўйхатига киритилган [NT].
Қизилқум чўлидан, Келес дарёсининг қуйи қисмидан, Сурхондарёнинг юқори оқимидан, Бойсунтоғ ва Кўҳитанг тоғидан аниқланган топилмалари орқали маълум. Бироқ Ўзбекистонга чегарадош ҳудудларда – Устюртнинг Қозоғистонга тегишли қисмида, Сирдарё бўйлаб Қизилқумнинг шарқий қисми ва Тожикистонда ҳам манулнинг учраши улар анча кенг тарқалганини тахмин қилишга имкон беради. Ўзбекистондан ташқарида: Жанубий Туркманистон, ғарбий Тожикистон ва Кавказорти. Қозоғистонда, жанубий Олтойда, Байкалортида, Мўғулистон ва Хитойда – бошқа кенжа турлари.
Текис ёнбағирлар ва қояларга туташ кенг водийлар. Баландлиги денгиз сатҳидан 800-1500 метргача бўлган пасттоғлар ва чўл қолдиқ тоғлари, д.с.б. 3000-4000 метр бўлган баланд тоғларга яқин чўллар. Ушбу турга мансуб жониворлар учун муайян даражада қор қоплами ва кемирувчиларнинг тўда-тўда яшайдиган турлари мавжуд бўлиши ҳаёт кечиришида асосий омил саналади.
Ўтган асрнинг ўрталаридан бери Ўзбекистонда 10 мартача учрагани қайд қилинган. Ўзбекистонга туташ ҳудудларда ҳам табиатан кам сонли, саноқли даражада учрайди.
Ўзбекистонда яшаш тарзи деярли ўрганилмаган. Бошқа ҳудудларда асосан оқшом ва тунги пайтларда, ёз мавсумида эса кундузи ҳам фаол ҳаёт кечириши маълум. Яхши югура олмайди, ўлжани пойлаш ва яширинча бостириб келиш йўли билан ов қилади. Кўздан пана ва якка ҳолда ҳаёт кечиради. Асосий озуқаси – дала сичқонлари ва думсиз сичқонлар, баъзан – каклик ва тўрғайлар. Чуқур жарликлар ва ўпқонлар остида, қоя ковакларида ўзига ин ковлайди. Февраль-март ойида жуфтлашади. Болалари (3-8 та) май ойида дунёга келади. Ёш мануллар тез ривожланиб, октябрь ойигача ўлчам жиҳатидан катта ёшлиларига етиб олади.
Қор қопламининг қалинлиги (20 см дан зиёд), кемирувчилар сонининг камайиб кетиши. Мушуксимонлар оиласига мансуб энг митти вакил сифатида ўзидан йирикроқ қум мушугидан йироқ яшашни афзал кўради. Чиройли мўйнаси ноқонуний овланиши авж олишига сабаб саналади. Чўпон итлари ҳам уларга қирон келтириши мумкин.
Дунёдаги қатор ҳайвонот боғларида муваффақиятли кўпайтирилмоқда.
Манзилли муҳофазасини ташкил қилиш учун турнинг ҳозирги тарқалиш даражасини тадқиқ қилиш зарур. СИТЕСнинг II Иловасига киритилган.