Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
1(CR): Бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [NT].
Ўтмишда – Жанубий Устюртда, Амударё қайирларининг қуйи ва ўрта оқимларида, Шерободдарё этакларида, Кўҳитанг тизмасининг шарқий ёнбағрида. Ҳозирда – Боботоғ тоғ олди тизмасининг шимолий қисмида ва Сурхондарё этагида қайд этилган. Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистон, Эрон, Кавказ ва Кавказорти, Ироқ, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон яримороли, Арабистон яримороли, Африка.
Cертупроқ, шағалли ва чўллашган тоғолди жарликлари, қуруқ дарё ўзанлари ва сийрак бутасимон дарахтзорлар, қирғоқбўйи тўқай ўрмонзорлари ва қамишзорлар, саксовул билан қопланган чўллар.
Доимо кам бўлган. XX аср ўрталаригача оддий тур ҳисобланган. 2011 йилда Оқтепа сув омбори атрофида 6 тадан иборат тўда учраган. 2010 йилда Боботоғ этакларида 8 та, 2012 йилда 10 та сиртлон, 2016 йилда эса урғочи сиртлон ва 2 та боласи қайд этилган.
Одатда, тунлари фаол, кундузи уялари, ғор ва чуқурликларга беркиниб ётади. 2-8 тагача бўлиб оилавий ҳаёт кечиради, жуфт бўлиб, баъзан якка ҳолда учрайди. Йилнинг исталган пайтида жуфтлашиши ва болалаши мумкин. 2-3 йилда жинсий вояга етади. Ҳаёт давомийлиги ўртача 12 йил. Ёввойи ва хонаки туёқлилар, ўлимтиклар, кемирувчилар, судралиб юрувчилар, ҳашаротлар, серсув мевалар билан озиқланади.
Онгли равишда қирилиши, кейинчалик – қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши, тўқайзорларнинг йўқ қилиниши, озуқа манбаларининг камайиши.
Дунёнинг кўплаб ҳайвонот боғларида кўпайтирилади. Даставвал Тошкент ҳайвонот боғида кўпайтирилган.
Овлаш тақиқланган. Маҳаллий аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш орқали сақланиб қолган сиртлонларни муҳофаза қилиш. Сурхон қўриқхонасида турни тиклаш.