Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
1(CR): Бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур.
Жанубий ва Марказий Устюрт, Сариқамиш ботиғи, Хоразм воҳаси атрофлари. Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистон, Қозоғистон. Арабистон яримороли, Эрон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон. Африка, Ироқ, Яқин Шарқда – бошқа кенжа турлари.
Карст (тоштуз, оҳактош, гипс сингари эрувчан жинслардан тузилган ерларнинг нотекис кўриниши) дан ташкил топган ғорлар, жарликларга бой гипслишағалли саҳролар; қияликлар ва чинк дараси, шўрхок ерлар.
Доимо кам бўлган. 1962-1981 йилларда 10 донаси, 1997-2016 йилларда 13 донаси қайд этилган.
Оқшомда ва тунда, баъзан кундузи ҳам фаол. Инида, кичик ғорларда беркиниб ётади. Жуфтлашиши – октябрьноябрда. Апрель-майда болалайди (1-2). Умуртқасизлар, судралиб юрувчилар, майда сутэмизувчилар ва қушлар, мева ва илдизмевалар билан озиқланади. Тутқунликда умр давомийлиги 26 йилгача.
Инсоният томонидан йўқ қилиниши, совуқ ва серёғин қиш фасллари; бўрилар ва дайди итлар томонидан таъқиб қилиниши.
Дунёнинг бир қатор ҳайвонот боғлари ва парваришхоналарда кўпайтирилади.
Овлаш тақиқланган. Мавжуд популяциялари муҳофазасини ташкил қилиш, табиатни муҳофаза қилиш бўйича маҳаллий аҳолининг билим даражасини ошириш, ареали, сони ва яшаш тарзини мукаммал ўрганиш лозим.