Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган кенжа тур.
Устюрт, Амударё қайирлари, Қизилқум, Қарши ва Сандиқли чўллари, Помир-Олой адирлари, ўтмишда - Ғарбий ТяньШаннинг тоғолди текисликлари ва адирлари. Ўзбекистондан ташқарида: Жануби-шарқий Европадан Байкал бўйигача.
Лойли саҳролар, тоғ этаклари ва адирлар.
XX асрнинг 60-70 йилларида Ғарбий Тянь-Шань ва Помир-Олойнинг барча тоғ олди текисликлари ва адирликларида бўлган. Зичлиги Қарши чўлида ҳар 100 квадрат метрга 49 дан 60 тагачани, Қизилқум чўлида эса 20-30 тани ташкил қилади. Ҳозирги вақтда ушбу жониворлар сонининг умумий қисқариши қайд қилинмоқда. Тошкент вилояти ҳудудидаги Ғарбий Тянь-Шань пасттоғларида бутунлай ғойиб бўлгани тахмин қилинади. Қизилқум, Қарши саҳролари ва Устюртда мозаик тарқалган, кам сонли.
Оқшом ва тунги пайтларда фаол. Юмронқозиқлар ва катта қумсичқонлар инида яшайди. Баъзан бўрсиқ ва тулки инига ҳам жойлашиб олиши мумкин, лекин ўзи камдан-кам ҳолларда ин қазийди. Моногам. Январь-февраль ойида жуфтлашади ва март-апрель ойида болалайди (одатда 5-7 та). 9-10 ойлик пайтида жинсий вояга етади. Асосан, кемирувчилар билан, баъзида ҳашаротлар, судралиб юрувчилар, қушлар ва уларнинг тухумлари билан озиқланади.
Қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши, яшаш жойларининг ўзгариши ва деградацияси, браконьерлик.
Тутқунликда яхши кўпаяди.
“ Ж а й р о н ” э к о м а р к а з и д а муҳофаза қилинади. Мавжуд яшаш жойларини сақлаш ва назорат қилиш; ов қилишни бутунлай тақиқлаш ва овчилар билан тушунтириш ишларини олиб бориш.