Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, тор ареалли, эндемик тур. ТМХИнинг Қизил рўйхатига киритилган [NT].
Ареали иккита ажралган ҳудуддан иборат. Бири Жанубий Қозоғистон ва Шимоли-ғарбий Қирғизистон ҳудудларидан ТяньШань шимоли-ғарбий тизмаларининг тоғ ёнбағирлари бўйлаб тор доирада чўзилган бўлса, бошқаси – Ўзбекистонда Нурота тоғи ёнбағирлари билан чегараланган. Шунингдек, Тошкент вилоятининг адирларида алоҳида топилмалари аниқланганлиги қайд қилинади.
Тоғолди ва тоғ ёнбағирларидаги қўриқ ерлар.
Ўзбекистондаги тур ареали майдони тахминан 720000 га эканлиги қайд қилиниб, бу дунё бўйича тур ареалининг 1/5 қисмини ташкил этади. Зичлиги тахминан – гектарига 0,5-0,6 дона.
Тунда фаол, кундузи инларга беркинади. Инлари уч тоифа – ёзги, қишки ва ҳимоя учун мўлжалланган бўлади. Қишки уйқуга кетиши – октябрь ойининг ўртасидан то февралнинг ўртаси – мартнинг бошигача. Бир мавсумда уч мартагача кўпаяди, болалари (одатда 3–5 та) – баҳорда, ёз бошида ва кузда туғилади. 4-6 ойда жинсий вояга етади. Умр давомийлиги 2 йилдан кўп эмас. Ҳаммахўр жонивор.
Ҳудудларнинг хўжалик мақсадида ўзлаштирилиши.
Олиб борилмаган.
Муҳофаза қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун турнинг тарқалиш чегаралари ва таҳдидлар бўйича тадқиқотлар ўтказиш лозим.