Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, локал тарқалган тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [DD].
Шимолий Қизилқум (Қорақалпоғистон, Навоий вил. шимоли). Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон.
Мустаҳкамлашган қумлар билан тўсилган ва сийрак бута ўсимликлари билан қопланган тақирсимон тупроқли аллювиал текислик қисмлари.
Локал популяциялардаги ўртача зичлиги ҳар гектарга 0,5 та тўғри келади.
Етарлича ўрганилмаган. Март-сентябрда тунлари фаол, кундузи инига беркинади, қишловни ҳам ўша ерда ўтказади. Март ойида жуфтлашади, апрелда болалайди (2-4). Болалари май ойида илк бор уясидан чиқади, кейинги йилнинг баҳорига келиб жинсий вояга етади. Урғочиларининг бир қисми июлда иккинчи насл беради. Ўтсимон ўсимликлар уруғлари, мевалар, баъзан умуртқасиз жониворлар билан озиқланади.
Чўл зонасидаги қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши.
Кўпайтирилмаган.
Сақланиб қолган барча локал популяцияларини аниқлаб, муҳофазасини ташкил қилиш, ареали, сони ва яшаш тарзини мукаммал ўрганиш лозим.