Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
1(EN): Йўқолиб бораётган, локал тарқалган ғарбий Тянь-Шань эндемик кенжа тури. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [VU].
Чотқол, тизмаси, Оҳангарон ясси текислиги, Ўзбекистондан ташқарида: Қирғизистон, илгари Тожикистонда. Қозоғистонда – бошқа кенжа тури.
Д.с.б. 2000–3300 м даги тоғ даштларининг намли жойлари, альп ва субальп ўтлоқлар зонасидаги булоқлар, соз тупроқлар, қорликларга яқин жойлар, тошқояларнинг этаклари.
10 минг донага яқин; локал популяцияларда ўртача зичликда ҳар 1 кв. км 3–5 та суғур тўғри келади. Сўнгги ўн йилликлар мобайнида сони ва ареали тобора қисқариб бормоқда.
Март-август оралиғида фаол, инларида оила бўлиб ҳаёт кечиради, колониялар ҳосил қилади. Март-апрелда жуфтлашади, майда болалайди (2–4), болалари июнь-июлда инларидан чиқади, икки қишловдан сўнг жинсий вояга етади. Ўтўланлар, кўпинча бошоқли ўсимликлар, баъзан чувалчанг, моллюска, ҳашаротлар билан озиқланади.
Ўтлоқлардан чорвачиликда ҳаддан зиёд фойдаланиш, браконьерлик, чўпон итлари ва табиий кушандалар (бўри, тулки, бургут, илвирс) томонидан таъқиб қилиниши, касалликлар.
Ўзбекистонда кўпайтириш муваффақиятсиз тугалланган.
Овлаш тақиқланган. Чотқол қўриқхонаси ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза остига олинган. Ангрен ясси текислигида муҳофазасини ташкил этиш ва Оқбулоқ дарёсининг чап қирғоғи ҳавзасини қўшиши орқали Чотқол қўриқхонасини кенгайтириш.