Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, кўчиб юрувчи тур.
Боботоғ, Писком тизмалари, Чирчиқ дарёсининг юқори қисми, Қоракўл шаҳри атрофлари. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Туркманистон, Жанубий Европа, Шимолий Африка, Fарбий Осиё, Қозоғистон, Шимолий Ҳиндистон, Корея, Жануби-шарқий Хитой, Япония.
Тоғ этаклари ва тоғларнинг д.с.б. 3000 метргача бўлган қисмлари.
Доимо кам бўлган. Боботоғ тизмасидаги колониялари (20-30 тадан, асосан урғочилари) бир-биридан 2-3 км узоқликдаги масофада жойлашади. Айрим йиллари умуман учрамайди. Бошқа ҳудудларда саноқли топилмалари қайд этилган.
Ўзбекистонда етарлича ўрганилмаган. Тунлари фаол, озуқа топиш учун 15-20 км гача масофани босиб ўтади, кундузи қояларнинг чуқур, тик тушган ёриқларига, пирамон қоялар остига беркинади. Апрель-майда жуфтлашади, июнда болалайди (1). Болалари июль-августда учирма бўлади ва кейинги йилда жинсий вояга етади. Кўчиш ва қишлаш хусусиятлари номаълум. Майда ҳашаротлар билан озиқланади.
Беркиниш жойларида безовта қилиниши, турар жойларининг деградацияланиши.
Кўпайтирилмаган.
Овлаш тақиқланган. Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза остига олинган. Сақланиб қолган барча популяцияларини аниқлаш, уларнинг муҳофазасини ташкил қилиш, ареали, сони ва яшаш тарзини мукаммал ўрганиш лозим.