Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2 (VU:R): Заиф, табиатан камёб, локал тарқалган ўтроқ тур.
Кўҳитанг, Нурота, Қурама тизмалари, Сирдарё, Зарафшон дарёси воҳалари. Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Шимолий Африка, Fарбий Осиё, Ҳиндистон.
Чўл текисликлари, водий, тоғ этакларининг д.с.б. 1000 метргача бўлган қисми.
Доимо кам бўлган. Эркаклари одатда якка ҳолда, урғочилари кичик гуруҳ (3-7 та) бўлиб учрайди, урғочилари кўпайиш даврида колониялар (15-25 та) ҳосил қилади.
Ўзбекистонда етарлича ўрганилмаган. Апрель-октябрда тунги пайтлари фаол бўлади, кундуз кунлари ташландиқ харобалар, ғорларга, қоялар ёриқларига беркинади. Якка-якка ҳолда қишни ҳам ўша ерда ўтказади. Баҳор ва кузда 100 км гача кўчади. Куз ёки баҳорда жуфтлашади, июнь-июлда болалайди (одатда 2 та). Болалари июль-августда уча бошлайди, бир қишловдан сўнг жинсий вояга етади. Қўнғизлар, баъзан ниначи ва капалаклар билан озиқланади.
Беркинадиган жойларида безовта қилиниши, яшаш жойлари деградацияси.
Кўпайтирилмаган.
Нурота қўриқхонаси ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза остига олинган. Сақланиб қолган барча популяцияларини аниқлаш, муҳофазасини ташкил қилиш, ареали, сони ва яшаш тарзини мукаммал ўрганиш лозим.