Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2 (VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган ўтроқ тур.
Олой тизмаси (Шоҳимардон қишлоғи атрофлари), Нурота, Зарафшон тизмаси, Угом, Писком дарёси водийлари, Тошкент шаҳри атрофлари. Ўзбекистондан ташқарида: Ўрта Осиё мамлакатлари, Қозоғистон, Эрон, Афғонистон, Покистон. Европа, Шимолий Африка, Туркия ва Арабистонда – бошқа кенжа турлари.
Текисликлар, тоғ этаклари ва д.с.б. 2500 метргача бўлган ўрта қисмлари, воҳалар.
Доимо кам бўлган. Одатда, якка ҳолда ёки кичик галаларда (3-15 та) учрайди, баъзан 300 тагача қушдан иборат колония ҳосил қилади. Сўнгги ўнйилликларда сони кескин камайиб кетди.
Апрель-октябрь ойларида кечалари фаол, кундузи ташландиқ биноларда, ғорларда, қоялар ковакларида, қия ковланган эски ер ости йўлларида беркинади, ўша ерда қишлайди. Баҳорги ва кузги кўчиш доираси – 10 км гача. Сентябрь-октябрда, баъзан апрель ойида жуфтлашади; урғочилари баҳор ва ёзда колониялар ҳосил қилади. Июль ойида болалайди (1-2). Болалари июль-август ойида учирма бўлади, 2 қишловдан сўнг жинсий вояга етади. Қўшқанотлилар, майда тангақанотлилар ва бошқа ҳашаротлар билан озиқланади.
Яширинадиган жойларида безовта қилиниши, яшаш жойларининг деградацияси.
Кўпайтирилмаган.
Угом-Чотқол миллий табиат боғи, Нурота, Китоб, Ҳисор қўриқхоналарида муҳофаза остига олинган.