Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:D): Заиф, қисқариб, бораётган, мозаик тарқалган, қисман ўтроқ, учиб ўтувчи эндемик тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [VU].
Fарбий Тянь-Шань, Fарбий Помир-Олой тоғларининг пастки қисми, Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Қашқадарё воҳалари (уялаш); текисликлар ва тоғолди ҳудудлари (учиб ўтиш, кўчиш). Ўзбекистондан ташқарида: Ўрта Осиё, Қозоғистон, Эрон, Афғонистон (уялаш); Ўрта Осиёнинг жануби, Покистон, Ҳиндистон (қишлаш).
Тоғолди воҳалари ва текисликдаги тўқайзорлар, соғ тупроқли жарликлар (уялаш); ғалла майдонлари (кўчиш).
Ўтмишда учраши одатий эди, тахминан бир неча мингтаси уялаган. 1960-1970-йилларда сони кескин камайиб кетган, ҳозирда тахминан бир неча юзтаси мавжуд бўлса керак.
Баҳорги учиб ўтиши – мартапрель ойида. Алоҳида жуфт бўлиб жарликларга, дарахтларга ин қуради, май-июлда 2 та тухум қўяди (бир йилда 2 марта) ва 19-25 кун босиб ётади; полопонлари июль-августда уча бошлайди. Август-сентябрда кўчиб юради. Кузги учиб ўтиши – сентябрь-ноябрь ойида. Республика жанубида баъзан номунтазам қишлайди. Дуккакдошлар ва бошоқдошлар уруғлари билан озиқланади.
Тўқайзорларнинг қисқариши, қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши оқибатида яшаш жойларининг бузилиб кетиши, браконьерлик.
Кўпайтирилмаган.
Овлаш тақиқланган. Қўриқхона ва миллий табиат боғларида муҳофаза остига олинган.