Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, учиб ўтувчи-уяловчи шарқий кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [LC].
Устюрт ясси текислиги (уялаш), Қизилқум (уялаш, ўтмишда қишлаш); Қарши, Сандиқли чўллари, Нурота т. этаклари, Амударё, Сурхондарё, Зарафшон д. воҳалари (уялаш); текислик ҳудудлари (учиб ўтиш). Ўзбекистондан ташқарида: Шимолий Африка, Fарбий ва Ўрта Осиё (уялаш); Эрон, Ироқ, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон (қишлаш). Fарбий Европа жанубида – бошқа кенжа тури.
Қумли, тупроқ ва тошлоқ даштлар (уялаш), ғалла экин майдонлари (кўчиб юриш).
Ўтмишда учраши одатий эди. 1960- 1970 йилларда локал популяцияларда ҳар гектарда ўртача 0,4-3 та, сувлоқларда ҳар соатда 200 тагача учраган. 1970-йиллардан кескин камайиб кетди, ҳозирда бир неча мингтаси уялаши ва учиб ўтиши тахмин қилинади.
Баҳорги учиб ўтиши – март-апрель ойида. Май-июнь ойида колония, баъзан гуруҳ ёки алоҳида жуфт бўлиб ерга ин қуради; 2-3 та тухум қўяди ва 19-25 кун босиб ётади; полопонлари августдан уча бошлайди. Август-сентябрда кўчиб юради, кузги учиб ўтиши – сентябрь-ноябрь ойида. Ўсимликларнинг барги, уруғлари билан озиқланади.
Чўл зоналарида қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши, браконьерлик, сувлоқларда ўқ отиб овлаш.
Кўпайтирилмаган.
Овлаш тақиқланган. Уялаш жойлари ва учиб ўтиш даврида муҳофазасини ташкил қилиш лозим.