Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, учиб ўтувчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [LC].
Орол денгизи ороллари, Жанубий Оролбўйи (ўтмишда уялаш); текисликдаги сув ҳавзалари (учиб ўтиш), Сирдарё ва Амударёнинг ўрта оқимлари (қишлаш). Ўзбекистондан ташқарида: Қрим, Кавказолди, Каспийбўйи, Қозоғистон, Мўғулистон (уялаш); Шимолий Африка, Каспийбўйи, жанубий Қозоғистон, Ҳиндистон, Fарбий, Ўрта ва Жануби-шарқий Осиё (қишлаш).
Текисликдаги шўр кўлларнинг орол ва қирғоқлари (уялаш), йирик сув ҳавзалари балиқ кўпайтириш ҳовузлари (учиб ўтиш, қишлаш).
Илгари учраши одатий эди. Орол денгизи оролларида тахминан 3 минг қуш уялар эди; ҳозирда уяламайди, бир неча юзтаси учиб ўтади, бир неча ўнтаси қишлайди. Турнинг глобал популяцияси камайиб бормоқда.
Баҳорги учиб ўтиши – мартапрель ойида. Ерга колония бўлиб ин қуради, апрелда 2-3 та тухум қўяди ва 25-29 кун босиб ётади; полопонлари июнь-июль ойида уча бошлайди. Кузги учиб ўтиши – сентябрьоктябрда. Ноябрдан февралгача қишлайди. Балиқ ва ҳашаротлар билан озиқланади.
Оролбўйида сув режимининг ўзгариши оқибатида яшаш жойларининг бузилиши, браконьерлик.
Кўпайтирилмаган.
Овлаш тақиқланган. Судочье, Тузкон, Қорақир, Арнасой ва Денгизкўл буюртмахоналарида муҳофаза остига олинган.