Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
1(CR): Бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган учиб ўтувчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [CR].
Жанубий Оролбўйи (учиб ўтиш). Ўзбекистондан ташқарида: Fарбий Сибирь (уялаш), Ўрта Ер денгизи мамлакатлари (қишлаш).
Текисликдаги сув ҳавзаларининг ботқоқлашган қирғоқлари ва саёзликлари.
Доимо кам бўлган. Илгари Жанубий Оролбўйидан гала (3-15) бўлиб, ҳозирда – саноқлиси учиб ўтади. 2000 йилда Судочье кўлида якка-якка ҳолда учраган. Дунёдаги популяцияси кескин камайиб бормоқда: 1980-90 йиллар оралиғида 316-326 та, 1990-99 йилларда – 148-152 та қайд қилинган. Яқинда олинган маълумотларга кўра, эндиликда 50 тадан кам қолган.
Баҳорги учиб ўтиши – март-апрель ойида, кузгиси – август-сентябрь ойларида. Сувда яшовчи умуртқасизлар билан озиқланади.
Уялаш ареалида, кўчиш йўлида ва қишлаш жойларида табиий яшаш муҳитининг ўзгариши ва қисқариб кетиши.
Кўпайтирилмаган.
Овлаш тақиқланган. Судочье кўли буюртмахонасида муҳофаза остига олинган. СИТЕСнинг I Иловасига ва Бонн конвенциясининг I Иловасига киритилган.