Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Кичрайган шизопера (Schizopera reducta)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2 (VU:D): Заиф, қисқариб бораётган мозаик тарқалган Орол эндемик тури.

Тарқалиши

Орол денгизи. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон.

Яшаш жойлари

Қирғоқ бўйи сувларининг шўрланиши камайган жойлар. Сув тубида ва сув ўтларининг орасида яшайди.

Сони

Локал популяцияларда ҳар кваддрат метрда 200 донагача учрайди. Кескин қисқариб бормоқда.

Яшаш тарзи

Кам ўрганилган. Личинкаси сув қатламида фаол сузиб юради. Органик чириндилар ва микросув ўтлар билан озиқланади. Овланадиган балиқлар учун муҳим озуқа унсурларидан саналади.

Чекловчи омиллар

Орол денгизи сатҳининг пасайиши ва сувининг шўрланиши.

Кўпайиш холати

Сунъий шароитларда кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Яшаш тарзини ва ареалини мукаммал ўрганиш, шўрхок сувли кўлларга кўчириш, сув ҳавзаларининг гидрорежимини бир маромда сақлаш, яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш.