Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:D): Заиф, сони қисқариб бораётган учиб ўтувчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [NT].
Текислик сув ҳавзалари (учиб ўтиш). Ўзбекистондан ташқарида: Евроосиёнинг ўрмон ва чўл ҳудудлари (уялаш), Ўрта Ер денгизи, Африка, Ҳиндистон, Ҳиндихитой, Австралия (қишлаш).
Қирғоқ бўйларининг ботқоқлашган жойлари ва текислик сув ҳавзаларининг саёзликлари.
Кам сонли тур. Шарқий Оролбўйида ўтган асрнинг бошида йирик галалари учраган. Ҳозирги вақтда Бухоро минтақасида мунтазам равишда 50 тагача қушдан иборат галалар қайд қилинади. Ғарбий ва Марказий Осиё популяцияси 25-100 минг атрофида. Дунёдаги популяцияси анча кенг ва кўп бўлишига қарамай, айни пайтда локал даражада кескин камайиб бормоқда. Охирги 15 йил ичида 14 % дан 33% гача қисқариб кетгани тахмин қилинади.
Баҳорги учиб ўтиши – апрель-май ойининг бошида, кузгиси – июльсентябрь ойида. Баъзан ёз пайтида ҳам яккаякка ҳолда учрайди. Саёз сув ҳавзаларида умуртқасизлар билан озиқланади.
Уялаш ареали, кўчиш йўллари ва қишлаш жойларида табиий яшаш муҳитининг ўзгариши ва камайиб кетганлиги.
Кўпайтирилмаган.
Овлаш тақиқланган. Судочье, Қорақир ва Денгизкўл буюртмахоналарида муҳофаза остига олинган.