Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ТОРҒОҚ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2 (VU:R): Заиф, табиатан камёб, учиб ўтувчи кўчманчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [CR].

Тарқалиши

Ушбу ноёб қушни юртимиз ҳудудида фақат учиб ўтиш даврида учратиш мумкин. Ўтган асрнинг ўрталаригача Жанубий Оролбўйи, Қизилқум чўли, Мирзачўл ва Қарши чўли, Чирчиқ дарёси водийси ва ҳатто Фарғона водийсигача бўлган кенг миқёсли ҳудуд устидан кузги-баҳорги даврда учиб ўтган. Ҳозирги вақтда Қизилқум чўлининг марказий қисмида, АйдаркўлАрнасой кўллар тизимида, Тўдакўл ва Толимаржон сув омборларида учраши қайд қилинади. Ўзбекистондан ташқарида: Россиянинг жануби-ғарбидаги чўл ҳудудларда, Қозоғистоннинг шимолида уялайди. Шимолий Африка, Ҳиндистон, Покистон ва Эронда қишлайди.

Яшаш жойлари

Сув ҳавзаларининг ўсимликлар сийрак ўсиб ётган яланг ва захоб қирғоқлари – дам олиш ва сувлоқ учун; қуруқ чўллашган ерлар, ташландиқ ерлар, экин йиғиштирилган ер майдонлари – озиқланиш учун.

Сони

1970-2000-йилларда Ўзбекистонда якка ёки унча катта бўлмаган учиб ўтувчи галалари маълум бўлган (10-20 дона қуш). Трансмиттерлардан фойдаланишнинг замонавий усуллари 2012 йилда 2000 тадан кўп, 2015 йилда эса 4000 тадан кўп ушбу турга мансуб қушлар кузги кўчиш даврида Толимаржон сув омборида тўпланишини аниқлашга имкон берди. Баҳорда торғоқлар унча катта бўлмаган галаларда учиши ва аниқ тўхташ жойи билан боғлиқ эмаслигини тахмин қилиш мумкин.

Яшаш тарзи

Баҳорги учиб ўтиши – февраль-апрелда, кузгиси – июль-октябрда. Сувда яшовчи умуртқасиз жониворлар, чумоли ва тангақанотлилар билан озиқланади. Одамлардан ҳуркимайди ва ҳатто баъзан ҳосил йиғиштириб олинган далаларда ўзига емиш қидиради. Ҳашаротлар мўл бўлганда узоқ вақт сувсиз яшаши мумкин.

Чекловчи омиллар

Қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши. Яйловларда ўтлатиш миқдори камайганлиги оқибатида яшаш жойларини баланд бўйли майсалар қоплаши. Кўчиш даврида ноқонуний овлаш.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Судочье ва Тузкон кўли буюртмахонасида муҳофаза остига олинган. Бонн конвенциясининг I Иловасига киритилган. Муҳофаза чоралари ишлаб чиқиш ва турнинг кузги тўпланиш жойларида яшовчи аҳоли ўртасида экологик-тарғибот ишларини амалга ошириш лозим.