Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, учиб ўтувчи-уяловчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [NT].
Жанубий Оролбўйи (учиб ўтиш, ёзда учраши; уялаш эҳтимоли ҳам мавжуд); Марказий Қизилқум (ёзда учраши), текисликлар (учиб ўтиш). Ўзбекистондан ташқарида: Украина, Россия ғарби, Қозоғистоннинг дашт ҳудудлари (уялаш); Жанубий Африка (қишлаш).
Текисликлардаги сув ҳавзаларининг ботқоқлашган қирғоқлари; Оролбўйи кўлларидаги майда ороллар.
Доимо кам бўлган. Учиб ўтишда ва ёзда (ш.ж. Оролбўйида) бир неча ўнтаси, Қизилқум сув ҳавзаларида 1-2 жуфти учрайди. Дунёдаги популяцияси (29-45 мингта) кескин қисқариб бормоқда. Марказий Осиё популяцияси 20 % га қисқаргани тахмин қилинади.
Баҳорги учиб ўтиши – апрель-май ойида. Май-июнь ойида, кўпинча бўз жиқтоқ билан аралаш колонияларда, ерга 3-4 та тухум қўяди ва 17-18 кун босиб ётади. Полопонлари июнь-июль ойидан уча бошлайди. Кузги учиб ўтиши – август-сентябрь ойларида. Сувда яшовчи умуртқасизлар билан озиқланади.
Жанубий Оролбўйида сув режимининг ўзгариши оқибатида яшаш жойларининг бузилиши. Қозоғистондаги уялаш ареалида чўл ва ҳайдаладиган ер майдонларидан қишлоқ хўжалиги мақсадида фойдаланиш ўзгариши, инларининг чорва моллари томонидан яксон қилиниши. Ер майдонларидан қишлоқ хўжалиги мақсадида фойдаланиш ўзгариши ва қишлов даврида чигирткага қарши кураш (емиш етишмаслиги, пестицидлардан заҳарланиш).
Кўпайтирилмаган.
Овлаш тақиқланган. Судочье кўли буюртмахонасида муҳофаза остига олинган. Бонн конвенциясининг II Иловасига киритилган.