Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:D): Заиф, қисқариб бораётган учиб ўтувчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [NT].
Текисликдаги ҳудудлар (учиб ўтиш); Туркистон тоғи ёнбағирлари (уялаши мумкин), Ўзбекистон жануби (қишлаш). Ўзбекистондан ташқарида: Шимолий Африка, Жанубий ва Шарқий Европа, Қозоғистон (уялаш); Fарбий Осиё, Туркманистон, Тожикистон (қишлаш); кўплаб уяловчи популяциялари 1950-1970 йилларда йўқ бўлиб кетган.
Тоғ этакларининг ўтўлан, бутазорли текисликларининг чўллашган, ярим чўллашган жойлари, сув ҳавзалари қирғоқлари (учиб ўтиш); кузги экин майдонлари, бедазорлар (қишлаш).
Якка-якка ҳолда ёки кичик гуруҳ бўлиб учиб ўтади. 1960-1970-йй. жуда камайиб кетган, ҳозирда сони барқарорлашмоқда. 2004-2012 йилларда Сурхондарё ва Амударё қайирларида (Сурхондарё вилояти) бир неча юзтадан 5000 тагачаси қишлаш учун қолган. Қашқадарё вилоятида 20-30 тагача қушлардан иборат галаларини учратиш мумкин. Дунёдаги популяцияси тез камайиб бормоқда.
Баҳорги учиб келиши – март-апрель ойида. Апрель-май ойида ерга 2-5 та тухум қўяди ва 20-22 кун босиб ётади. Полопонлари июнь-июль ойида уча бошлайди, кузги учиб ўтиши – октябрь-ноябрда. Ҳашаротлар ва ўсимликларнинг яшил новдалари билан озиқланади.
Уялаш жойларида қўриқ ерларнинг хўжалик мақсадида ўзлаштирилиши, браконьерлик, электр узатиш линияларида нобуд бўлиши.
Россия парваришхоналарида кўпайтирилади.
Овлаш тақиқланган. СИТЕСнинг II Иловасига киритилган.