Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
3(NT): Заифга яқин, ўтроқ Зарафшон кенжа тури.
Зарафшон дарёси ва Қашқадарё воҳаси: Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятлари. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон. Европа, Fарбий ва Ўрта Осиё, Афғонистон, Хитой Корея ва Узоқ Шарқда – бошқа кенжа турлари.
Тўқайзорлар, соҳилбўйи қамишзорлари, суғориладиган ерлар (кўчиш).
1960-1970 йй. кескин қисқариб, ареали жанубида умуман йўқ бўлиб кетган. Ҳозирда сони барқарорлашган (жами 5 мингга яқин) бўлса-да, бироқ муҳофаза чораларига боғлиқ (Зарафшон қўриқхонасида – 2 мингга яқин). Ўтган асрнинг 90-йилларида Зарафшон қўриқхонасида 3.5 минг атрофида яшаган. 2015 йилга келиб уларнинг сони 1,6 мингтагача камайиб кетган. Пахта экин майдонларининг қисқариши ва уларнинг донли ҳамда сабзавот экинлари билан алмашиши туфайли қирғовуллар агроландшафтларда жойлашиб ола бошлади ва бу одатий тус олди. Айни пайтдаги аниқ сони маълум эмас, 20 мингдан ортиқ дея тахмин қилинади.
Полигам. Инини ерга қуради. Март-июль ойида 4-16 та тухум қўяди ва 23- 24 кун босиб ётади. Полопонлари август-сентябрь ойларидан уча бошлайди. Ҳашаротлар, чаканда мевалари ва ўтларнинг уруғлари билан озиқланади.
Тўқайзорларнинг қисқариши, сувлоқлар йўқлиги, ёнғинлар, тошқинлар, браконьерлик, 1960-1970 йилларда пестицидларнинг ҳаддан ташқари кўп қўлланилиши.
Зарафшон қўриқхонасида кўпайтириш тажрибаси мавжуд.
Овлаш тақиқланган. Зарафшон қўриқхонасида муҳофаза остига олинган.