Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:R): Космополит турнинг заиф, табиатан камёб, номинал ва тундра кенжа турлари. ТМХИнинг Қизил рўйхатига киритилган [LC].
Текисликлар ва тоғолди ҳудудлари (учиб ўтиш, қишлаш). Ўзбекистондан ташқарида: Евроосиёнинг ўрмонли ҳудудлари (2) ва тундра (1) (уялаш); Шимолий Ҳиндистон, Fарбий ва Ўрта Осиё (қишлаш). Ареалининг қолган қисмида – бошқа кўчманчи ва учиб ўтувчи кенжа турлари.
Текисликлар ва тоғ этаклари.
Доимо кам бўлган. Якка ҳолда ва гуруҳ (2-5) бўлиб 200-300 таси (ҳар йили ҳар хил) учиб ўтади ва қишлайди. 2015 йилги маълумотларга кўра, дунёдаги популяцияси сони (228-443 мингта) ортиб бормоқда.
Кузги учиб ўтиши – октябрьноябрь ойида. Ноябрдан февраль ойигача қишлайди. Баҳорги учиб ўтиши март-апрель ойларига тўғри келади. Кемирувчилар ва қушлар билан озиқланади.
Дов-дарахтларнинг кесиб ташланиши, ноқонуний овлаш, уялаш жойларида безовта қилиниши, электр узатиш линияларида нобуд бўлиши.
Европа парваришхоналарида кўпайтирилади.
Овлаш тақиқланган. СИТЕСнинг I Иловасига киритилган.