Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
3(NT): Заифга яқин, учиб ўтувчи тур. ТМХИнинг Қизил рўйхатига киритилган [LC].
Fарбий Тянь-Шань, Fарбий Помир-Олой, Қизилқумнинг қолдиқ тоғлари, Амударёнинг қуйи қисми, Зарафшон дарёси воҳаси (уялаш); барча ҳудудлардан учиб ўтади. Ўзбекистондан ташқарида: Жанубий Европа, Шимолий Африка, Fарбий Осиё шимоли, Ўрта Осиё, Жанубий Сибирь, Мўғулистон (уялаш), Ўрта ва Жанубий Африка, Fарбий Осиё жануби, Ҳиндистон (қишлаш).
Текисликлар ва тоғолди ҳудудлари.
1970-йилларгача уялаши ва учиб ўтиши одатий эди. 1970-1980 йй. жанубий ҳудудларда 50-300, шимолий ҳудудларда – саноқли жуфти уялаган; жами, тахминан, 500 тача уяловчи жуфти бўлган. XX асрнинг иккинчи ярмида дунёдаги популяцияси сони камайган бўлса-да, ҳозирги вақтда асосан барқарор саналади.
Баҳорги учиб ўтиши мартапрель ойларига тўғри келади. Жарликлар ва қояларнинг ўйиқларида колониялар ташкил қилиб уялайди. Апрель-май ойида 3-5 та тухум қўяди ва 28 кун босиб ётади. Полопонлари июнь-июль ойида уча бошлайди. Кузги учиб ўтиши – август-октябрь ойида. Ҳашаротлар билан озиқланади.
Ҳудудларнинг хўжалик мақсадида ўзлаштирилиши туфайли яшаш жойларининг вайрон қилиниши.
Кўпайтирилмаган.
Овлаш тақиқланган. Тоғ қўриқхоналари ва миллий табиат боғларида муҳофаза остига олинган. СИТЕС нинг II Иловасига ва Бонн конвенциясининг I Иловасига киритилган.