Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
1(CR): Бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган учиб ўтувчи номинал кенжа тур. ТМХИнинг Қизил рўйхатига киритилган [LC].
Қизилқум (кўчиш, ўтмишда – уялаш), Ҳисор, Нурота, Олой т., Зарафшон д. қайири, Тошкент ш. атрофлари (илгари уялаган, кўчиб ўтган бўлиши мумкин). Ўзбекистондан ташқарида: Жанубий Евроосиё, Шимолий Африка. Ўрта ва Жанубий Африка, Индонезияда – бошқа кенжа турлари.
Қолдиқ тоғ ва тоғ этакларидаги қояликлар.
Доимо кам бўлган. Қизилқумдаги қолдиқ тоғларда топилган саноқли уялари маълум. Каттақўрғон ва Шеробод атрофларида ҳам бўлгани тахмин қилинади. XX аср бошидан 60-йилларигача 20 га яқин кўчманчи зоти қайд этилган. Ҳозирда уяламай қўйган. 1980-1990-йилларда жануби-ғарбий Қизилқумда кўчиб юрувчи 4 донаси ҳисобга олинган (“Жайрон” экомаркази, Қарнабчўл). Дунёдаги популяцияси қисқариб бормоқда.
Дарахтларда, баъзан қояларда ин қуради. Февраль-март ойида 2 та тухум қўяди ва 40 кун босиб ётади. Полопонлари июнь-июль ойида уча бошлайди. Қушлар (каклик, қирғовул, каптар, чил) билан озиқланади.
Қўриқ ерларнинг жадал ўзлаштирилиши; инсон томонидан таъқиб қилиниши.
Кўпайтирилмаган.
Овлаш тақиқланган. СИТЕСнинг II Иловасига киритилган.